Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"Атлетико" Феликс бўйича "МЮ"нинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" "Манчестер Юнайтед"нинг Жоау Феликс бўйича келадиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда журналист Низар Кинселла ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Феликс "қизил иблислар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг Жоауни аввалроқ "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этган Криштиану Роналдунинг ўрнида кўрмоқда.

Феликс потенциал харидорларга 100 миллион евродан қимматга тушади. Шунингдек, футболчини "Челси" ва "Арсенал" клублари ҳам сотиб олишга қарши эмас.

Жоау "Атлетико" тарихидаги энг қиммат футболчи. 2019 йилнинг ёзида "матрасчилар" унинг учун "Бенфика"га 120 миллион евро тўлаганди.

Киритилди: 15:50, 15.12.2022.
Ўқилди: 1828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.