"Барселона" келаси ёзда "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони текинга қўлга киритиши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, франциялик футболчининг агентлари "кўк-анорранглилар"га ўз мижозининг хизматларини таклиф қилишган.
Эслатиб ўтамиз, мавсум охирида Рабьо "кекса синьора" билан шартномасини якунланади. Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигаси клублари ҳам қизиқиш билдираётганди. Адриеннинг ўзи ҳам Туманли Альбионга кўчиб ўтишга қарши эмаслигини айтди.
Ушбу жаҳон чемпионатида Рабьо Франция терма жамоасининг асосий ўйинчиси ҳисобланади, бироқ кеча футболчи касаллик туфайли Марокашга қарши ярим финал учрашувини ўтказиб юборди. Ярим ҳимоячининг Аргентина билан финалда иштирок этиши сўроқ остида.