Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Хорватия терма жамоаси билан ярим финал учрашувида (3:0) Доминик Ливаковичга қарши ўйинда пенальтини тепиш учун қандай техникани танлаганини айтиб берди.
"Хорватиялик дарвозабоннинг техникасини ўргандим. Биз у муносабат билдиришдан олдин қанча кутиши ҳақида гаплашдик. Энг яхшиси аниқ зарба бериш эди", - деди Месси матбуот анжуманида.
17 декабрь куни Хорватия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг учинчи ўрни учун ўйинда Марокаш билан учрашади.
Аргентина ЖЧ-2022 ғолиблиги учун 18 декабрь куни Францияга қарши майдонга тушади.