Октябрь ойи ўрталарида Карим Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритди, бир ойдан кейин эса 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак эди. Аммо кузнинг ўрталаридан бошлаб барча режалар бузилди.
Натижада Қатар стадионларидаги мухлислар дунёнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси ўйинларини кўра олишмади.
Бенземада қандай жароҳат бор эди?
Бензема "Реал Мадрид"нинг халқаро танаффусгача бўлган олтита ўйинидан фақат биттасида майдонга тушди - ҳатто у ерда ҳам ярим соатгина ҳаракат қилди. Гути ЖЧ олдидан ҳужумчи эҳтиёткор бўлганига шама қилганди, Карло Анчелотти эса бу вариантни рад этди.
Франция бош мураббийи Дидье Дешам ҳам Бенземага ишонч билдирганди. Тахминлар оптимистик эди - Бензема жаҳон чемпионатида ўйнайди ва ҳатто, эҳтимол, биринчи ўйинда майдонга тушади. Аммо старт куни хабар тарқалди - Бензема турнирни тўлиқ ўтказиб юборади. Сабаби - чап соннинг тўрт бошли мушакларининг шикастланиши. "Машғулотларда у ишлади ва кераксиз эпизодда жароҳат олди", - дея изоҳ берди Дешам.
Бир ҳафта олдин жароҳат олган Кимпембе ва Нкунку ўрнига Дисаси ва Коло Муани термага чақирилди. Аммо Франция Бенземанинг ўрнига ҳеч кимни таклиф қилмади ва 25 нафар соғлом футболчини қайдномада қолдирди.
Бензема таркибда қолган, аммо жамоа жойлашган жойини тарк этган эди.
Улар Бенземанинг кетиши атмосферани яхшилаганини ёзишди
L'Equipe нашри ўйинчилар Бензема кетганидан кейин ўзларини енгил ҳис қилишганини, бунгача ёшлар Карим атрофида ўзини ноқулай ҳис қилганини, ҳозир эса ҳамма мароқли ишлаётганини ёзди. ESPN ҳам шунингдек, Уругвай терма жамоасининг собиқ сардори Диего Луганонинг сўзларига эътибор қаратди: "Мен Франция терма жамоасининг баъзи футболчилари билан ўйнадим. Ишончим комилки, Бензема жаҳон чемпионатида ўйнамаслигидан хурсанд бўлганлар бор”.
Шунингдек, жароҳатдан кейин Бенземани хонасига фақат Маркус Тюрам ташриф буюргани айтилган.
Орельен Тчуамени атмосфера ҳақидаги миш-мишларни ҳақиқатга тўғри келмайди деб атди: "У терма жамоада бўлганида ҳаммаси яхши эди". Эдуардо Камавинга эса нега Бензема билан хайрлашмаганини айтди: "У бизга буни айтолмади ва эрта тонгда меҳмонхонадан кетди".
Ўша L'Equipe нашри Бензема ва Дешам ўртасидаги кескин муносабатлар ҳақида гапирди: улар ҳеч қачон "бир хил фикрда бўлмаган", "Олтин тўп"ни топшириш маросимидаги нутқида ҳужумчи унга раҳмат айтмаганидан мураббий хафа бўлган.
Бензема жароҳатдан кейин нима қилди? Дам олди ва жамоани қўллаб-қувватлади
Ноябрь ойи охирида Бензема Ҳинд океанидаги Реюнион оролига жўнаб кетди. У 2009 йилда у ерга саёҳат қилган ва бахтмиз ҳодисага учраганди. У оролга қизи билан дам олишга борди ва ижтимоий тармоқларда ёқимли расмларни нашр қилди.
Орадан бир-икки ҳафта ўтгач, Карим Франция ярим финалга чиққанида уни қўллаб-қувватлаб пост ёзди: “Қани, болалар! Яна иккита ўйин, биз деярли у ердамиз." Франция терма жамоаси, футболчининг собиқ клуби “Лион” ва Тюрам бу постга эможи орқали изоҳ беришди.
Машғулотлар бошланди - испан нашрлари дарҳол жаҳон чемпионати ҳақида ёза бошлашди
9 декабрь куни Бензема индивидуал машғулотлар учун "Реал Мадрид"га қайтди. Клуб Бенземанинг Алаба билан қизиб олаётган ва Анчелотти билан қўл бериб кўришгани тасвирини эълон қилди.
Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти ҳақидаги гаплар Marca нашрини ҳаяжонга солди. Муаллиф Сантьяго Сигейронинг сўзларига кўра, Бензема Франция терма жамоаси сафида плей-оффда ўйнаши мумкин эди - у аллақачон жароҳатидан фориғ бўлган, бундай ўйинчини рад этиб бўлмайди, Дешам эса тезлашди. Сигейро Англия терма жамоасидан мисол келтирди - Рахим Стерлинг уйига қисқа сафардан кейин жамоага қайтди.
Бензема финалга бориши мумкин - катта эҳтимол билан томошабин сифатида
AS нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" Бенземага агар хоҳласа, Қатарга боришга рухсат берган. Балки Карим ҳақиқатан ҳам борар - Франция президенти Эммануэль Макроннинг ўзи ҳам уни (шунингдек, Нголо Конте ва Поль Погбани) финалда кўришни истамоқда.
“Мен биламан, у буни хоҳлайди. Ривожланаётган режа. Келинг, логистика ва қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан нима қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик.
Франция президентнинг хоҳиши уларнинг ҳозир шу ерда бўлишлари, бу саргузаштда иштирок этишлари”, деди Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера.
Назарий жиҳатдан, Карим майдонга ҳам тушиши мумкин - у қайдномадаг чиқариб юборилмаган, шунинг учун у медалга умид қилиши мумкин. Аммо ўйнаш учун реал имкониятлар йўқ - Бензема уч ҳафта ичида терма жамоа билан бирорта машғулот ўтказмади.
Умуман олганда, Каримнинг ўрнига ҳеч ким чақирилмагани, фактнинг ўзи ҳам алоҳида изоҳланмагани ажабланарли кўринади. Даъвогарлар етарли бўлса-да - Марсьяль, Диаби ва ўша пайтда Доҳа яқинида дам олаётган Бен Йеддер.
Ҳозирда Карим ҳали ҳам ФИФА сайтидаги қайдномада бор:
Бензема бор-йўғи битта мундиалда иштирок этган
Бензема ўз фаолиятида уч бор Европа чемпионати ва фақат бир марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. Евро-2012'да унинг омади келмади – Франция чорак финалдан нарига ўта олмади. 2014 йилги Жаҳон чемпионатида эса у бешта тўлиқ ўйин ўтказди ва гуруҳ босқичида 3 та гол урди. 1/4 финалда "уч ранглилар" Германияга енгилиб, турнирни тарк этишди.
Ҳозирда тўлиқ спорт формасига қайтиб олмаган Бензема хизматларидан Дешамнинг финалда фойдаланмаслик эҳтимоли 99,9 фоизга тенг. Ҳозирда "Милан" футболчиси Оливье Жиру терманинг ҳужум марказидани том маънода етакчисига айланди. Жиру турнир давомида 6 та ўйинда 4 та голни ҳимобига ёздириб қўйди. Шу сабабли ҳозирда миллий жамоанинг Каримга бўлган эҳтиёжи деярли йўқ.