"Болонья" расмий сайти собиқ бош мураббий Синиша Михайловичнинг вафоти туфайли ўйин бекор қилинганини эълон қилди.
17 декабрь куни "Болонья" Словениянинг "Горица" клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши керак эди, бироқ Италия клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўйинни бекор қилишга қарор қилди. Учрашув ўрнига жамоа футболчилари ёпиқ эшиклар ортида машғулот ўтказишади.
2022 йилнинг баҳорида сербиялик мураббий лейкемиянинг қайталаниши ҳақида хабар берган эди. Михайлович яна касалхонада эди. Апрель ойида "Болонья" бош мураббийи касалхона бўлимидан жамоага кўрсатмалар бериб, касалликни енгиб ўтишга ваъда берганди.
Синиша Михайлович футболчи сифатида "Борово", "Войводина", "Црвена Звезда", "Рома", "Сампдория", "Лацио" ва "Интер" клубларида ўйнаган.
Синиша Михайлович 2008 йилдан 2009 йилгача ва 2019 йилдан 2022 йилгача "Болонья"га устозлик қилган. Шунингдек, "Интер", "Катания", "Фиорентина", "Сампдория", "Милан", "Торино", "Спортинг" клубларида ишлаган. 2012 йилдан 2013 йилгача Сербия терма жамоасини бошқарган.