Франция терма жамоаси ҳимоячилари Рафаэль Варан ва Ибраҳима Конате инфекциядан тузалиб, жамоага қайтишди, деб хабар беради L'Equipe.
Аввалроқ Франция терма жамоасининг беш нафар футболчиси ЖЧ-2022 финали олдидан машғулотларни ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Нашрнинг ёзишича, Франция терма жамоаси аллақачон касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган — жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг барча ходимлари ниқоб тақишлари шарт, меҳмонхона йўлакларида ва ошхоналарда антисептик геллар мавжуд.
Олдинроқ ҳимоячи Дайот Упамекано ва ярим ҳимоячи Адриен Рабьо касалликка чалинган эди.
Франция терма жамоасининг ЖЧ-2022 финалида Аргентинага қарши баҳси эртага, 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00'да бошланади.