Кириш Регистрация

Мавсум – 2022 якунлари: «Навбаҳор»нинг мағлубиятсиз ва «қуруқ» сериялари

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.

Қуйида эътиборингизга “лочинлар”нинг Coca Cola Суперлига – 2022да қайд этган  мағлубиятсиз ва “қуруқ” сериялари билан таништирамиз.

Якунланган мавсумда “Навбаҳор” дарвозасига 13 та ўйинда рақиблар тўп кирита олишмади.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов билан биргаликда тажрибали ва маҳоратли ҳимоячиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлига – 2022да “Навбаҳор” ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган, яъни, ҳимояси энг мустаҳкам жамоа (15 та) бўлди.   

Мавсум – 2022да “лочинлар” уч марта мағлубиятсиз серияни қайд этишди. Энг узоқ шундай серия 14 (!) ўйиндан (6-19-турлар) иборат бўлди ҳамда ушбу серияни 20-турда Тошкентда “Бунёдкор” тўхтатди (1:2).

Шунингдек, “Навбаҳор” ҳисобида бир марта 6 учрашув (21-26-турлар) ва бир марта 3 беллашув (1-3-турлар)дан иборат мағлубиятсиз серия ҳам мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда “лочинлар”  ҳисобида 4 та ўйиндан (8-9, 11-12-турлар) иборат “қуруқ” серия ҳам мавжуд. Бунга изоҳ сифатида шуни айтиш лозимки, 10-турдан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (1:1) баҳси маълум сабабларга кўра, 12-тур ўйинидан кейин ўтказилганди.

Бундан ташқари, жамоамиз 3 марта (14-15, 18-19, 24-25-турлар) 2 та учрашувдан иборат “қуруқ” серияни ҳам қайд этишга муваффақ бўлди.     

Бу эса “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсуповнинг юксак маҳорати ва ҳимоячиларимизнинг ишончли ҳамда мустаҳкам ҳимоя қўрғонини ташкил этишгани билан боғлиқ.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:24, 17.12.2022.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.