Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Мессига чемпионлик нималар беради?

Баҳо:
+1 | -

Илгари, футбол бу қадар кундалик ҳаётимизга айланмаган пайтларда дунё футбол юлдузларини фақат жаҳон чемпионатларида томоша қилган. Пелени фақат Бразилия, Эйсебиони Португалия, Марадонани Аргентина либосида тасаввур қилишган. Уларга берилган баҳо айнан мундиалларда кўрсатган ўйини  асосида берилган.

Тўғри, бошқа гуруҳ ҳам бор - Ди Стефано, Жорж Бест, Кенни Далглиш каби. Биласизми, уларни илк саналган номлар билан бир қаторда тилга олишга нимадир етишмаётгандек бўлади. Кўпинча, маълум клублар билан тилга олинишади: «Реал» афсонаси, «Ливерпуль» тарихидаги энг яхшиси ва ҳоказо. Футбол афсонаси дейиш учун ўша етишмаётган жиҳат - албатта, мундиаллар.

Ҳозир кўп нарса ўзгарган. Бутун дунё ҳамма юлдузларни ҳар ҳафта томоша қилади. Уларга мухлислик қилади, бирга ғалаба қозонади, мағлубиятларининг гувоҳи бўлади. Аввалгидек, кимгадир баҳо бериш учун тўрт йил мундиални кутиш эҳтиёжи ҳам йўқ, аслида. Футболчи ўз ишини қиляпти, ўта юқори даражада, энг зўр бошқа футболчиларга қарши ўз маҳоратини ҳар ҳафта намойиш қиляпти, нега энди, шу етарли эмас?

Афсуски, консерватив инглизлар яратган футбол ҳам ўта консерватив. Тарих шундоғам консерватив. Футбол тарихи, демак ўз номи билан шунақа, моҳият, шакл ўзгарган бўлса-да, ўлчовлар ўзгармас экан. Пеле ва Марадона билан бирга тилга олинмоқчимисиз, ҳар эсланганда «лекин жаҳон чемпиони бўлолмаган-да» деган қўшимчадан қутулмоқчимисиз, бугунги финални ютишингиз шарт!

Мессига айтяпман.

Қизиғи, анчадан бери футболчиларга жаҳон чемпиони бўлиш талабини қўймаётгандик. Нечта футболчи бор, Бекҳэм дейсизми, Фигу, Азар, Де Брюйне, Руни, Раул, Баджо-ю Златан, уларнинг зўр футболчи сифатида тан оламиз, ундан зўри бўлмаган пайтлар ҳам бўлган, муаммосиз, аммо Месси ва Роналду қарични анча кенг олишди, ўз даври эмас, уларнинг қаричи ўша эллигинчи йиллар, Пеле порлаган пайтларгача узайди. Нимаям дердик, осон эмас бу майдон ичида турмоқ.

Мен Мессичи эмасман. Роналдучи ҳам эмас. Лекин улар шу даражага етишдики, ҳатто бирининг муваффақияти иккинчисини ҳам буюклаштиради - агар Месси жаҳон чемпиони бўлса, у футбол қиролларидан бирига, Роналду эса, мана шундай қирол билан рақобат қила олган буюк шахсга айланиб қолади. Ҳар иккиси «катта даврда футболнинг чўққисида туриб, лекин чемпион бўлолмаган икки омадсиз» таърифидан қутулишади. Месси ва Роналду одам-футболчилардан алоҳида бир «тур», бугун Месси мана шу «тур»ни ҳам ҳимоя қилиб чиқади.
Мессининг чемпион бўлиши, демак  Роналду ҳам бемалол чемпион бўла оларди, деган фаразни исботлаб қўяди. Шунақа.

Икки мамлакат, ўнлаб футболчи майдонга тушадиган, балки бутунлай бошқа номлар ҳал қиладиган ўйин олдида фақат Мессини тилга олаётганимнинг сабаби шу. Айни дамда Месси муҳимроқ, ҳаммасидан каттароқ. Бугун оддий финал эмас.

Французлар ва унинг мухлислари хафа бўлишмасин. Улар чемпионликка албатта лойиқ. Таркибдан «Олтин тўп» эгасини чиқариб туриб ҳам, финалгача етиб келиш катта салоҳиятдан дарак беради, қойил. Аммо футболнинг заррача инсофи бўлса, шундоқ ҳам тўрт йил олдин чемпионликни ютган бу жамоа катта тарихнинг муҳим саволига нуқта қўйилаётган дақиқаларда халақит бермай туради. Узр.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 12:55, 18.12.2022.
Ўқилди: 11311 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик