Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

«ОФК тафтиш комиссиясининг ташрифи ўзбек футболи учун фойдали бўлади»

Баҳо:
+ | -

2 август куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ОФК махсус тафтиш комиссияси Олий Лига клубларини Осиё Чемпионлар Лигаси талабларига мувофиқ келиши бўйича текширишни давом эттирмоқда.

Ташриф аввалида ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарлари ҳамда комиссия вакиллари ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди. ОФК тафтиш комиссиясини Ўзбекистонда яна бир бор кўришдан хурсанд эканлигини таъкидлаган ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, жумладан, шундай деди: «Олий Лигани ривожлантириш бўйича изчил иш олиб бормоқдамиз. Умид қиламизки, ОФК комиссияси яхши таассуротлар билан қайтади».

«Осиё Чемпионлар лигаси нафақат клубларнинг ўзи, балки Олий     Лига ва умуман ўзбек футболи учун муҳимдир, шунинг учун биз ҳам ўз лигамизни кучайтириш йўлида бор кучимиз билан иш олиб борамиз», - дея қўшимча қилди Раҳматуллаев.

9 августга қадар Ўзбекистонда бўладиган ОФК тафтиш комиссияси раҳбари Стюарт Рамалингамнинг сўзларига кўра, бу йилги ташриф давомида 2011 йилдагидан кейинги ўсиш, ривожланиш натижалари кўриб чиқилади.

«Умид қиламанки, ташриф самарали бўлади ва Олий Лига ҳамда унда иштирок этаётган клубларнинг ривожланишига ёрдам беради. Биз бу ерга фақат текшириш учун келганимиз йўқ, биз федерация, лига ва клублар билан ўз тажрибамизни ҳам бўлишамиз», - деди ОФК мутахассиси.

ОФКнинг ушбу тафтиш комиссияси хулосасига кўра, 2013 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистондан қатнашадиган клублар сони аниқланади. Маълумот ўрнида, 2012 йилги ОЧЛ баҳсларида Ўзбекистондан битта клуб («Нефтчи») плей-офф баҳсларида, учта жамоа эса («Бунёдкор», «Насаф», «Пахтакор») гуруҳ ўйинларида иштирок этди. Айни вақтда, «Бунёдкор» ОЧЛ чорак финалчиси ҳисобланади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:25, 06.08.2012.
Ўқилди: 4570 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик