Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ОФК комиссияси «Динамо»ни ҳам текширди

Баҳо:
+ | -

Режалаштирилганидек 5 август кунининг иккинчи қисмида ОФК делегатларидан иборат махсус комиссия Самарқанд шаҳрида бўлиб, «Динамо» футбол клуби ва стадион билан танишиб чиқди.

Стюарт Рамалингам раҳбарлигидаги делегация аъзолари 6 кишидан иборат бўлиб комиссия таркибига ўзбекистонлик мутахасис Алишер Никимбаев ҳам бор. Қашқадарё клубларидаги назоратни тугатиб, Ғузор шаҳридан кутилганидан, бироз кечроқ қайтган ОФК вакиллари дарҳол «Динамо» стадиони анжуманлар залида йиғилиб, ташрифдан кўзланган мақсадларини йиғилганларга тушунтиришди. Шундан сўнг, клуб ва стадион фаолиятини ўз ичига олган тақдимот делегатлар ҳукмига ҳавола қилинди.

Кейин эса ҳар бир делегат клубнинг ўз соҳасига жавогар шахслари билан алоҳида мулоқот ўтказди. Шунингдек, меҳмонлар жорий йилда реконструкция қилинган «Динамо» стадионини тўлиқ текширувдан ўтказиб, ОФК томонидан қўйилган талабларнинг бажарилганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Икки соатдан ортиқ вақт давомидаги танишувлардан сўнг, ОФК делегатлари ва клуб вакиллари яна анжуманлар залида йиғилишди ва унда комиссия аъзолари ўтган йилги назорадан сўнг, жорий йилда ташкилий масалаларда жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлганлигини айтиб ўтишди. Айрим масалалар бўйича эса маслаҳатларини бериб ўтишди.

Ташриф якунида ОФК аъзоларига Самарқанд шаҳри ва клубнинг эсдалик совғалари топширилди ва улар шу куннинг ўзида тезюрар «Афросиёб» поезди билан Самарқанддан Тошкентга қайтиб кетишди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:39, 06.08.2012.
Ўқилди: 5441 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.