Кириш Регистрация

«Қўшимча тайм» саволлари

Баҳо:
+ | -

Викторинада 8 балл тўплаган 7 нафар иштирокчига қуйидаги саволлар юборилди. Улар сайтнинг электрон почтаси (stadionuz@mail.ru)га ўз жавобларини йўллаши шарт. Жавобларни қабул қилишнинг энг сўнгги муддати – 17:00 (Тошкент вақти билан).

1. Жарима майдончаси ичида турган ҳимоячи ҳимоя щиткисини қўлига олиб, дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим? (жавобни изоҳланг)

2. Қанот ҳакамларидан бири ўйинга келмади ва маҳаллий ҳакам унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Унинг бўлимлар бўйича майдоннинг қайси томонида ишлашини айтинг ва буни тушунтириб беринг (майдонда маҳаллий жамоа ва меҳмон жамоа ўйнаётганига аҳамият беринг).

3. Футболчи дарвоза олдидан эркин зарбани амалга оширади. Тўп эса жарима майдончасини тарк этганидан сўнг, шамол таъсирида яна ортга — дарвоза томонга ҳаракатлана бошлайди. Эркин зарбани амалга оширган футболчи эса тўпни қўли билан қайтаришига қарамай, тўп дарвозага киради. Ҳакамнинг қарори?

4. Яққол гол уриш имкониятига чиққан ҳужумчи 5-6 метр масофадан дарвозага зарба йўллайди. Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтариб қолади. Тўп эса ҳужумчига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетади. Бу вазиятда ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим?

5. Қандай ҳолатларда ҳакам ҳуштак чалиши шарт эмас. Санаб ўтинг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:54, 06.08.2012.
Ўқилди: 5144 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик