Кириш Регистрация

«Онлайн викторина»да икки нафар ғолиб аниқланди

Баҳо:
+1 | -

Илк маротаба ўтказилган "Онлайн викторина"нинг ғолибини, аниқроғи ғолибларини аниқлашга муваффақ бўлдик. Биринчи босқичда 8 очкодан жамғарган 7 нафар иштирокчидан 5 нафари иккинчи босқич саволларига жавоб йўллашди.

Натижалар билан танишинг:
Bahodirmirzo  - 5 балл
UMARISONIY - 5 балл
MIRONALDO - 4 балл
Xumoyunbek  - 4 балл
juventino - 3 балл
uzbbest, barsenal - иштирок этишмади

Иккинчи босқичда барча саволларга тўғри жавоб топган "Bahodirmizro" ва "Umarisoniy"ни ғолиб деб топдик ва уларни дастлабки муваффақият билан табриклаймиз! Ҳар иккала иштирокчини биз билан боғланишларини сўраймиз. Эртага уларни махсус совғалар билан тақдирлаймиз (бу ҳақда сайт орқали маълумот берилади).

Ушбу лойиҳамизда иштирок этган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳали бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз ва танловларимиз давом этади.

«Қўшимча тайм” саволлари ва жавоблари

1. Жарима майдончаси ичида турган ҳимоячи ҳимоя щиткисини қўлига олиб, дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим? (жавобни изоҳланг)
Жавоб: Бу ҳолатда ҳимоячининг щиткиси унинг қўлининг давоми сифатида қабул қилинади. Яъни щиткига теккан тўп қўлга теккандек бўлади. Ҳимоячига қизил карточка кўрсатилиб, пенальти белгиланади.

2. Қанот ҳакамларидан бири ўйинга келмади ва маҳаллий ҳакам унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Унинг бўлимлар бўйича майдоннинг қайси томонида ишлашини айтинг ва буни тушунтириб беринг (майдонда маҳаллий жамоа ва меҳмон жамоа ўйнаётганига аҳамият беринг).
Жавоб: Мезбон жамоа жойлашган томонда бўлади. Яъни меҳмонлар ҳужум қиладиган томонни назорат қилади. Иккинчи бўлимда жамоаларнинг майдондаги жойлашуви ўзгарганида ён қанот (алмаштирилган маҳаллий ҳакам) ҳаками ҳам ўз жойини алмаштиради.

3. Футболчи дарвоза олдида эркин зарбани амалга оширади. Тўп эса жарима майдончасини тарк этганидан сўнг, шамол таъсирида яна ортга — дарвоза томонга ҳаракатлана бошлайди. Эркин зарбани амалга оширган футболчи эса тўпни қўли билан қайтиришига қарамай, тўп дарвозага киради. Ҳакамнинг қарори?
Жавоб: Гол инобатга олинмайди ва пенальти белгиланади.

4. Яққол гол уриш имкониятига чиққан ҳужумчи 5-6 метр масофадан дарвозага зарба йўллайди. Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтариб қолади. Тўп эса ҳужумчига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетади. Бу вазиятда ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим?
Жавоб: Ҳимоячига қизил карточка ва пенальти!

5. Қандай ҳолатларда ҳакам ҳуштак чалиши шарт эмас. Санаб ўтинг.
Жавоб: Қуйидаги ҳолатларда ўйинни тўхтатиш ва ўйинни давом эттириш учун ҳакам ҳуштак чалиши шарт эмас:
Дарвоза олдидан эркин зарба билан тўпни ўйинга киритишда, бурчак зарбаси пайтида, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилаётганда, гол урилганда.

Манба: www.stadion.uz.

Умид қиламизки, бундай танловлар мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлиши билан бирга, уларнинг футболга оид билимларини бойиб боришида ёрдам беради.

 

Киритилди: 17:44, 06.08.2012.
Ўқилди: 4853 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик