Кириш Регистрация

ЖЧ-2022 финалидаги ҳакамнинг қарорлари таҳлили

Баҳо:
+ | -

Қатарда яна бир жаҳон чемпионати якунига етди. Барча қаҳрамонлар муносиб медаль ва кубокларни олишди, энди эса ҳакамлар бригадасининг ишини баҳолаш вақти келди.

Шимон Марчиняк Аргентина терма жамоаси учун омадли ҳакам ҳисобланади. Унинг бошқарган ўйинда жанубий америкаликлар 1/8 финалда Австралияни мағлуб этишди (2:1), кейин эса 36 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлишди. Ҳамма кўрганидек, финал ҳар хил воқеаларга бой бўлди. Марчиняк учта пенальти белгилади, улардан бири баҳсли саволлар туғдиради.

Ўйиндаги иккинчи пеналтьи белгиланган ҳолатда (Отаменди Рандал Коло Муанига қоида бузган вазият) польшалик ҳакам эпизоддан жуда узоқда бўлиб ҳам тўғри қарор қабул қилди. Марчиняк учрашувнинг асосий вақти охиридаги эпизодни аъло даражада баҳолади.

 

Маркус Тюрам аргентиналикларнинг жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ҳакам франциялик футболчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Бир неча такрорлардан сўнг полякнинг тўғри қарор қабул қилганига ишонч ҳосил қилинди.

Аммо шу билан бирга, Марчиняк Кристиан Ромерони очиқчасига кечирди. Аргентиналик футболчи олдинроқ офсайдда қолган Килиан Мбаппенинг оёғини босиб олди. Офсайдга қарамай, унинг рақиби қўпол ўйин учун сариқ карточка олиши керак эди.

Россиялик футбол ҳаками Игор Федотов Марчинякнинг финалдаги ишини баҳолади ва польяк учун саволлар борлигини таъкидлади.

- Ўйин 3:3 ҳисобида якунлангани Марчиняк учун яхши бўлди. Ахир асосий ёки қўшимча вақтда ҳеч ким мағлуб бўлмади. Францияга қарши пенальти йўқ эди, контакт ҳақида ким нима деса ҳам бу шунчаки ўйиндаги эпизод эди.

Ҳакам учун ҳамма нарса пеналтилар сериясида ҳал бўлгани ортиқча гап-сўздан қутилиб қолишга иомкон берди. У ўйинни бузиб қўйди, дейишга ҳеч кимда асос қолмади.

Киритилди: 13:00, 19.12.2022.
Ўқилди: 5006 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.