Канадалик рэпер Дрейк Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2022 финалида Францияга қарши ўйинда (3:3,4:2 - пен.) оддий ғалабаси учун тикилган 1 миллион доллардан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Мусиқачи Аргентина терма жамоаси Франция термасини асосий вақтда, яъни дастлабки 90 дақиқада мағлуб этишига бир миллион доллар тикди. Агар бу содир бўлса, унинг ютуғи, унинг сўзларига кўра, 2,7 миллион долларни ташкил қиларди.
Аргентина терма жамоаси ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозона олмади ва 90 дақиқани 2:2 ҳисобида якунлади. Канадалик рэпер гаровда мағлуб бўлди, бироқ шу йўл билан ўзи тиккан жамоага жиннилик қилмади. Аргентиналиклар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва учинчи марта жаҳон чемпиони бўлишди.
Аргентина терма жамоаси 36 йилдан бери жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаётгаанди. Улар олти марта жаҳон чемпионати финалида ўйнаб, учинчи бор турнир ғолибига айланишди. Аргентиналиклар аввалроқ 1978 ва 1986 йилларда бу совринни қўлга киритишган.