Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Лондон-2012, 11-кун: Кун яна бокс жанги билан тугайди

Баҳо:
+1 | -

Тонгни яна бир олимпиада медали билан қарши оляпмиз, қадрли ҳамюртлар! Аббоснинг кўксини базаяжак медалнинг сифати қандай бўлишини олимпиаданинг сўнгги кунлари билиб оламиз.

6 август, душанба куни анча ҳаяжонли кечди. Меньковнинг финал йўлланмасини қўлга киртиши, оғир атлетикачиларимизнинг бироз омадсизлиги, Фазлиддин Ғоибназаровнинг мағлубияти ва ниҳоят Атоевнинг ғалабаси! 7 август эса кечагига нисбатан бироз осуда ўтади. Бугун 4 нафар олимпиячимизнинг иштирокини томоша қиламиз.

Байдарка
Кунни байдаркачи Юлия Борзова 500 метрга саралаш баҳси билан кутиб олади. 25 нафар спортчи 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади. Ҳар бир гуруҳда дастлабки 4та ўринни олган байдаркачилар ярим финалга чиқади. 16 кишидан иборат ярим финал баҳслари (2та гуруҳ) ҳам бугун бўлиб ўтади.

Енгил атлетика
Анастасия Свечникова ўзбекистонлик енгил атлетикачилар эплай олмаган вазифани уддалашга уриниб кўради. Ҳозирча бу спорт туридаги спортчиларимиздан бирортаси саралаш баҳсларидан ўта олишмади. Свечникова мусобақага ташриф буюрган 42 спортчи билан бирга финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради. Ҳар бир атлетга 3 мартадан найза улоқтириш учун имконият берилади. Энг яхши натижага эга бўлган 12 нафар спортчи финал босқичига чиқади.

Финал босқичида улар дастлаб 3 мартадан уринишни амалга оширишади, шундан сўнг иштирокчилар сони 8 нафарга туширилади. Кейин уларга яна 3 мартадан имконият берилади. Мусобақа формати мана шундай.

Кечки дастурда Юлия Тарасова узоқликка сакраш машқларига киришади. Бу дастурнинг формати ҳам юқоридаги мусобақаники билан бир хил. Фақат узоқликка сакрашда жами 32 нафар спортчи баҳсларни бошлайди.

Бокс
Тунги дастурда бизни яна бир ҳаяжонли жанг кутмоқда. Энг енгил вазнли боксчимиз Жасурбек Латипов ярим финалга чиқиш учун мўғулистонлик Тугстсогт Нямбаярга қарши рингга чиқади. 2010 йили Гуанджоуда бўлиб ўтган Осиё Ўйинларида бошқа боксчимиз Шаҳриёр Исоқов мазкур мўғул боксчисини очколар ҳисоби бўйича мағлуб эта олганди. Бу сафар Латиповдан ана шундай ишончли ғалаба кутамиз!

7 август, сешанба. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими
14:00. Енгил атлeтика, найза улоқтириш. Анастасия Свeчникова. Саралаш
14:07. Байдаркада эшкак эшиш, 500 м. Юлия Борзова. Саралаш
23:05. Енгил атлeтика, узоқликка сакраш. Юлия Тарасова. Саралаш
00:45. Бокс, 52 кг. Жасурбек Латипов – Тугстсогт Нямбаяр (Мўғулистон). 1/4 финал

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:00, 07.08.2012.
Ўқилди: 6332 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.