"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Найжел Уинтерберн инглиз клубига мурожаат қилиб, 37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб олишдан огоҳлантирди.
"Мен бундай ўтишни битта оддий сабабга кўра маъқулламаган бўлардим: бу қисқа муддатли ҳаракат бўлади. Кўпчилик: Бу жуда зўр, буни қилайлик, дейиши мумкин. Агар "Арсенал"нинг ўйин услуби бўлмаганида мен баҳслашмаган бўлардим. Улар юқори босимда ўйнайди, улар жуда кўп энергияга эга. Роналду ақл бовар қилмайдиган футболчи, лекин менимча, у бундай услубда ўйнашга қодир эмас.
Ишончим комилки, бу трансфер амалга ошмайди. "Арсенал" Роналдуни ўзига жалб қилиш учун ўз ўйин услубини ўзгартириши керак, аммо бу ҳаракат бутунлай фалокат бўлади", - дея Уинтерберн сўзларини келтиради Мetrо.
Криштиану Роналду 2022 йилнинг ноябрь ойида “Манчестер Юнайтед” шартномасини бекор қилганидан бери клубсиз.