Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

ФФФ футболчиларга нисбатан ирқчилик қилган мухлислар устидан арз қилади

Баҳо:
+ | -

Франция футбол федерацияси (ФФФ) ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоа футболчиларига нисбатан ирқчилик мазмунидаги ҳақоратлар муаллифлари устидан шикоят қилади.

Кингсли Коман, Аурелиен Тчуамени, Рандал Коло-Муани ва Уго Льорис Аргентина терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финал учрашувида мағлуб бўлганидан кейин ирқчилик нуқтаи назаридан ҳақоратларга учради.

“Жаҳон кубоги финалидан сўнг, бир қанча Франция терма жамоаси ижтимоий тармоқларда қабул қилиб бўлмайдиган ирқчилик ва нафрат сўзларига айланган. ФФФ уларни қоралайди ва уларнинг муаллифлари устидан шикоят қилади", — дейилади ФФФ матбуот хизмати хабарида.

Евро-2021да Килиан Мбаппе Швейцарияга қарши 1/8 финал учрашувида (3:3, пенальтилар бўйича 4:5) пенальтини ноаниқ амалга оширганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда ҳақоратларга учраганди. Шундан сўнг франциялик футболчи ФФФ уни қўллаб-қувватламаганидан афсусда эканини билдирганди.

Киритилди: 21:40, 20.12.2022.
Ўқилди: 1654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5233]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4392]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3609]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3432]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2839]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2793]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2602]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2443]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2424]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик