Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Первью: «Пахтакор» - «Бунёдкор»

Баҳо:
+ | -

Унда охирги йилларда мамлакатнинг энг кучли икки грандига айланган "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишади. Мазкур баҳсни бемалол иккинчи давранинг марказий ўйинларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Қолаверса, Мурод Исмоилов шогирдларининг чемпионлик учун курашда қандай имконият ҳосил қилиши пайшанба кунги учрашув натижасига боғлиқ.

Иккинчи давра арафасида "Бунёдкор" таркибига "Насаф"дан ҳужумчи Илҳом Шомуродов келиб қўшилди ва "қалдирғочлар" ҳужум чизиғидаги рақобат ошди. Шунга қарамай, ёзги танаффусдан кейин ўтказилган икки учрашувда "Бунёдкор" рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. "Машъал" билан кубокда, "Андижон" билан чемпионат доирасида бўлиб ўтган баҳсларда 0:0 натижалари қайд этилди.
 
Дербида "шерлар"дан ўтган турда қизил карточка олган Даврон Ҳошимов майдонга тушмайди. Меҳмонларда бундай йўқотиш юзага келмаган.
 
Олий лига тарихида жамоалар жами 11 бор учрашишган. Уларнинг 7тасида дуранг натижа қайд этилган, 3 марта 1:1 ҳамда 4 бор 0:0. Уч учрашувда "Бунёдкор" 2:1, яна бирида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Пахтакор" 6 бор рақиб дарвозасига гол урган бўлса, ҳамшаҳарларимизда бу 11тани ташкил қилади. Биринчи даврада "Жар"да ўтган беллашувда Шавкат Саломов ва Ян Козакнинг аниқ зарбалари мезбонларга ғалаба келтирганди. "Пахтакор" мезбонлик қилган 5 ўйиннинг барчаси дуранг билан тугаган бўлиб, уларнинг 4тасида 0:0 ҳисоби кузатилган. Охирги уч йилдаги учрашувларда мухлислар гол кўришмаган. Александр Гейнрих ва Хосе Луис Вильянуэва иккитадан тўп киритиб, дерби тўпурарлари бўлиб туришибди. Ҳеч бир футболчига барча ўйинларда майдонга тушиш ҳеч кимга насиб қилмаган. Игнатий Нестеров ва Виктор Карпенко 10тадан ўйинда иштирок этишган.
 
Икки футболчи Анзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Хайрулла Каримовга ("Бунёдкор") қизил карточка кўрсатилган. Сариқ карточкалар олиш борасида "шерлар" 23:21 ҳисобида олдинда. Равшан Эрматов дербини бошқариш бўйича рекорд қўйган - 7та. Валентин Коваленко эса илк бор шундай ишни амалга оширади.
 
"Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви ҳамиша кескин, муросасиз ҳамда шиддатли курашларга бой бўлиб келади. Боз устига, бу сафарги ўйин олтин медаллар сари курашда кўп нарсалар ҳақида хулоса чиқаришга изн беради. Шундай экан, барча футбол ишқибозларини 9 август, пайшанба куни соат 20:00да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланадиган учрашувга таклиф этиб қоламиз. Ёшлар жамоалари баҳси эса 8 август куни Қибрайда соат 17:30да старт олади.
 
9 август, пайшанба, 20:00
Тошкент, "Пахтакор" Марказий стадиони
«ПАХТАКОР» – «БУНЁДКОР»
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэл Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:07, 07.08.2012.
Ўқилди: 4426 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.