"Ривер Плейт" академиясини битирган Фернандес 2019 йилда жамоадаги дебютини ўтказди ва "Дефенса" ва "Жустиция" клублари сафида ҳам майдонга тушишга муваффақ бўлди. Икки клубда ижара асосида тўп тепган Энцо 32 та ўйинда майдонга тушди. 2021 йилда ижарадан қайтгач, Энцо Ривернинг асосий жамоаси таркибида пайдо бўлди ва Аргентина чемпионатида ғолиб чиққан жамоанинг асосий ўйинчисига айланди.
Европанинг йирик клублари дарҳол Энцога, жумладан, "Реал Мадрид", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" кўз тикишди. Бироқ, 21 ёшли аргентиналик футболчи учун 12 миллион евро тўлаган "Бенфика" энг чаққон бўлиб чиқди. Бир неча ой ичида унинг нархи деярли ўн баробар ошди.
Энцо Португалия чемпионатида голли паслар бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди, яккакурашлар, олдинга узатмалар ва майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига узатмалар бўйича пешқадам, шунингдек, гол олдидан ҳаракат ва тўп узатишда энг яхшилардан бири.
Ярим ҳимоячи мослашиш учун деярли вақт талаб қилмади.
Фернандесни аллақачон ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бири деб аташ мумкин
Фаолияти давомида Фернандес ўз жамоаларида асосий ярим ҳимоячиси бўлган. У тўпни ушлаб туриш зарур пайтларни, қачон ундан қутилишни ва уни қайси томонга йўналтиришни жуда яхши ҳис қилади, шу туфайли ўйин суръатини мукаммал бошқаради. Бу статистик маълумотларда ҳам ўз аксини топди – Энцо тўп узатишлар сони бўйича Европанинг кучли саккиз лигасидаги футболчиларнинг 99 фоизидан, аниқлиги бўйича эса 89 фоиз ўйинчилардан яхши кўрсаткичга эга.
Ўзининг ажойиб мувозанат ҳисси ва ҳаракатдаги мослашувчанлиги туфайли у тор жойларда тўпни қабул қилишда устунлиги бор ва яхши дриблинг туфайли босимга чидамли.
Фернандес тўпга эгалик қилмаса ҳам устунлик қилади. Майдонни яхши кўриш тўпни рақибдан олиб қўйиш учун энг қулай позицияни эгаллаш имконини беради. Энцо, шунингдек, жамоасининг ҳимоя чизиғини самарали қоплайди, яккакурашларда жуда тажовузкор, бу унга ҳар бир учрашувда ўртача 4 тадан кўпроқ курашларда ғолиб чиқишига имкон беради.
Энцо ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши, бу эса уни майдон марказида исталган ролда ишлатиш имконини беради. "Ривер Плейт"нинг бош скаути тасдиқлаганидек, у энг юқори даражада ишлаш учун барча кўникмалар, ақл ва жисмоний хусусиятларга эга:
Доминант шахсияти туфайли Фернандесда ортиқча босим йўқ. У хато қилмайди ёки муваффақиятсизликка учрамайди. У барқарор.
Турнир бошланганидан кейин Аргентинанинг жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятини оширди
21 ёшли Энцо Фернандес ҳақиқий кашфиёт ва ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчисига айланди. Жаҳон чемпионати олдидан Энцони Аргентина терма жамоасининг кафолатланган футболчиси сифатида кўришини кўпчилик кутмаганди, аммо турнир олдидан жароҳат олган Ло Челсо ёш иқтидор соҳибига йўл очди.
Энцонинг жаҳон чемпионатига бориши жорий мавсум Чемпионлар лигасини томоша қилганлар учун ажабланарли бўлмади. Бироқ Энцо турнирни захира ўйинчиси сифатида бошлади. Аргентина терма жамоасининг 1-тур учрашувида терма жамоанинг ажралмас футболчиси Ло Челсо ўрнини эгаллаши керак бўлган Де Пауль ва Паредес асосий таркибда майдонга тушишди.
Аммо плей-офф бошланишидан олдин Лионель Скалони Фернандесни захирада қолдиришини тасаввур қилиш қийин эди. У таркибдан жой олишга лойиқ эканлигини гуруҳ босқичида тезда исботлади. Иккинчи тур баҳсида Энцо 57-дақиқада майдонга тушди ва тезда терма жамоадаги илк голини урди ва Мексика устидан қозонилган ғалабани таминлади. Бунинг эвазига Энцо Аргентина тарихида терма жамоа сафида гол урган иккинчи (Мессидан кейин) энг ёш футболчига айланди.
Польшага қарши ўйинда Фернандес анчадан бери таниш бўлган Альваресга ассистентлик қилди, чунки улар иккаласи ҳам "Ривер Плейт" ёшлар жамоаларида ўйнаган ва ўтган мавсумда уларнинг энг яхши ўйинчилари бўлишган.
Аргентиналикларнинг Энцо билан майдонда ўйинининг асосий устунлиги шундаки, у тўпни тақсимлаш ва ҳужум йўналишини ўз зиммасига олган ҳолда терма жамоанинг асосий ўйинчисига эркинлик берди. Лео энди тўпни олиш ва ҳужумкор ўйинчиларга бериш учун қўллаб-қувватлаш зонасига тез-тез қайтиб ўйнаши шарт эмас эди.
Энцо - кўплаб топ-клубларнинг орзуси, аммо танлов аллақачон қилинган кўринади
Энцонинг ўйинлари гигантларни ўзига жалб этди ва унга "Реал Мадрид", "Ливерпуль" ва "Сити"дан қизиқиш ҳақида биринчи маълумот октябрь ойи ўрталарида пайдо бўлди. Бироқ, бугунги кунда фақат иккита асосий даъвогар бор.
Мадриднинг "Реал" клуби аргентиналик футболчини "Боруссия"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Жуд Биллингемга муқобил сифатида кўриб чиқмоқда. Катта эҳтимол билан иккаласи ҳам 100 миллион евродан ошади. Шу боис, "Реал Мадрид" Андрик учун сарфланган маблағ ва бошқа ўринларни мустаҳкамлаш зарурати туфайли улардан фақат биттасини олишга қурби етади.
Иккала ўйинчини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган "Ливерпуль" ҳақида ҳам айтиш мумкин, Энцони 120 миллион еврога сотиб олиш варианти ҳам улар учун тўсиқ бўлмайди, чунки ярим ҳимоя зудлик билан кучайиш ва ёшартиришга ҳамда озгина пул сарфлашга муҳтож. Сўнгги йиллар молиявий фейр-плейга қарамай, 300 миллион евро атрофида "Ливерпуль" трансфер қилиш имкони бор.
Сўнгги бир неча кун ичида ишончли Португал матбуоти, шунингдек, "Ривер Плейт"га яқин бўлган аргентиналик журналистлардан келаётган маълумотлар оқимининг кўпайиши кузатилди. Айтганча, ярим ҳимоячининг собиқ клуби кейинги сотувнинг 25 фоизига ҳақли, шу муносабат билан Аргентина клуби Энцодан "Бенфика"га ўтгандаги 12 миллион евродан ташқари яна 25 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда.
Борган сари улар "Ливерпуль" футболчининг агенти билан бўлажак трансфер бўйича олдиндан музокара олиб боришга муваффақ бўлганини ва "Ливерпуль" Португалия клублари билан узоқ вақтдан бери алоқаларни ўрнатган, шунинг учун "Бенфика" тўсиқларни қўйиши даргумон деб ёзишмоқда.
Яратувчи ёки "стоппер" сифатида Энцо "Ливерпуль" тизимига жуда мос тушади ва уларга керакли танлов ва кўп қирралиликни беради, чунки у машаққатли ишни бажаришга қодир бўлган қатъиятли ва тиришқоқ футболчи. Фернандес - Юрген Клоппга кўп жиҳатдан ёрдам бера оладиган футболчи.