«Челси» ҳимоячиси Уэсли Фофана мухлисларни бир ойдан камроқ вақт ичида сафга қайтишига ишонтирди. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи кеча "Брентфорд" билан бўлган ўртоқлик учрашувида жароҳат олган ва майдонни жуда ҳафсаласи пир бўлган ҳолда тарк этганди.
«Мен тез орада қайтаман. Ўйлайманки, бу бир ойдан ҳам эртароқ муддатда содир бўлади», — деб ёзди Фофана ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Фофана аввалроқ тиззасидан жароҳат олган эди, шу сабабли у бир неча ойни ўтказиб юборди. Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасидаги «Милан»га қарши ўйинда жароҳат олган.