Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Marca: Роналду «Ан-Насср» билан 2030 йилгача бўлган шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клуби билан 2030 йилгача бўлган шартномага имзо чекади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.

Шундан дастлабки икки ярим йилини Криштиану футболчи сифатида ўтказади. Шундан сўнг у жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишни истаётган Саудиянинг элчисига айланди. С.Арабистони 2030 йилги Мундиалга Миср ва Греция билан биргаликда мезбонлик қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 мезбонлигига Испания ва Португалия ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Роналду ушбу таклиф устида икки ҳафтадан буён ўйламоқда. У шартнома имзолашдан олдин яна қўшимча вақт сўради. Яқин кунларда Роналду ва «Ан-Насср» ўртасида шартнома имзоланаши мумкин.

Агар келишув амалга ошса, португалиялик футболчи бир мавсумда 200 миллион евро олиши кутилмоқда. Элчи лавозими учун қанча таклиф қилинаётгани ҳозирча аниқ эмас.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:27, 22.12.2022.
Ўқилди: 10679 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик