Қуйида Европада содир бўлиши кутилган қишки трансферлар ҳақида сўз юритамиз. ЖЧ-2022 қаҳрамонлари қаерга бориши мумкин? Рўйхатда бирданига учта жаҳон чемпиони бор, юқоридаги икки футболчи эса ҳозир ишсиз.
Тез орада Европанинг етакчи лигаларида трансфер ойнаси очилади. Қоидага кўра, қишда ёзга қараганда анча кам машҳур битимлар мавжуд. Аммо ноодатий вақтда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати муҳим ўзгаришлар сонини юзага келтиришга қодир. Футболчилардан қайси бири яқин келажакда клубни ўзгартириши мумкин?
Криштиану Роналду: эркин агент — «Ан-Насср»
Юлдуз футболчи Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида эркин агент мақомида эди. Кутилганидек, шов-шувли интервью «МЮ» раҳбариятини ғазаблантирди – улар футболчини ортиқ клубда олиб қолишни ўзларига эп кўришмади. Роналду шундай футболчики у қаерда бўлмасин, бу жуда қизиқ бўлади.
АS хабарига кўра, ҳозирча Криштиану фақат битта расмий таклиф олган. У ҳам бўлса араб диёридан. Саудиянинг «Ан-Насср» клуби поругалялик юлдузни пулга «кўмиш»га тайёр (мавсумига тахминан 200 миллион евро), аммо футболчининг ўзи ҳали якуний қарорга келмаган.
Саудияликларнинг ўзига яраша манфаати бор – улар бундай шов-шувли трансфер уларга 2030 йилги жаҳон чемпионати учун мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишига ёрдам беради, деб ҳисоблайди. «Ан-Насср» Роналду йил охиригача таклифни қабул қилади деган умидда. Португалиялик Рождество таътилини Дубайда ўтказади - омадсиз жаҳон чемпионатидан кейин тикланиш керак. Роналду кейинги турнирда ҳам ўйнашни хоҳлайди, гарчи бу вақтгача у ўзининг 41 ёшини нишонлаган бўлса ҳам.
Коди Гакпо: «ПСВ» — «Манчестер Юнайтед»
Жаҳон чемпионатига сафар олдидан Гакпо «ПСВ»да ўзини ёрқин кўрсатди. 23 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмида жуда ажойиб статистикага эришди - 24 учрашув, 13 гол, 17 голли узатма. Қатарда эса иқтидорли голландиялик гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйинда гол урган бўлсада, плей-оффда самарали ҳаракатлар қила олмади. «Манчестер Юнайтед» Гакпога ЖЧ-2022 олдидан ҳам қизиқиш билдирган ва энди улар «ПСВ»нинг банк ҳисобини 50 миллион евро билан тўлдиришга тайёр.
Голландия клуби бош мураббийи Руд ван Нистелрой Коди қишки трансфер ойнасидаёқ бошқа жамоага ўтишини истисно қилмади: «Агар менда танлов бўлганида, ёзда Гакпонинг кетишини афзал кўрардим, аммо қишки трансфер ойнаси ҳам яхши вариант. Баъзида шундай нуқталар бўладики, унга йўқ дея олмайсиз».
Алексис Мак Аллистер: «Брайтон» — «Арсенал», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед», «Атлетико Мадрид»
Жаҳон чемпионати олдидан фақат Премьер-лигани яқиндан кузатиб борадиганларгина МакАллистер ҳақида билишарди. Аргентиналик футболчи Қатардаги мусобақани заҳирада бошлаган бўлса, Лионель Скалони Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг (1:2) таркибга тузатишлар киритди ва «Брайтон» футболчисига асосий таркибдан муқим жойни ишониб топширди. 23 ёшли Алексис сифатли ўйин учун мураббийга миннатдорчилик билдирди ва турнир якунига қадар асосий таркибдан тушмади. Ва энг муҳими, энди Мак Аллистернинг таржимаи ҳолида фахрий унвон - жаҳон чемпионлиги мавжуд.
«Арсенал», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед», «Атлетико» - бу клубларнинг ҳар бири аргентиналик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. АПЛ етакчиси бош мураббийи Микель Артетанинг фикрича, Алексис жамоанинг ўйин тизимига жуда мос тушади. «Брайтон» режага яроқли футболчига бундай қизиқишни кўриб, шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Макаллистер жорий мавсумда Премьер-лигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди. У 2019 йилда «Брайтон»да ўйнаган, аммо шундан сўнг ватанига бир неча бор ижарага кетган.
Эмилиано Мартинес: «Астон Вилла» — «Бавария» ёки Чемпионлар Лигасининг бошқа клуби
Мартинес ҳали кўтарилиши аниқ, ахир «Астон Вилла» топ клублар қаторига кира олмайди. Дарвозабоннинг агенти мижози Чемпионлар лигаси клубида ўйнашга тайёрлигини айтди. Бир вариант - «Бавария». Немис гранди мавсум якунига қадар Нойерни йўқотди ва энди унинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда. Тўғри, «Бавария»нинг қисқа рўйхатида яна бир нечта муносиб номзодлар бор. «ПСЖ» захира ўриндиғида вақтини ўтказиб юборган ўша Кейлор Навас ёки ЖЧ-2022 кашфиётларидан бирига айланган Доминик Ливакович.
Мартинес 2010 йилдан бери Англияда ўйнаб келмоқда. У «Арсенал» сафида ҳам ҳаракат қилган, ҳозир эса «Астон Вилла»да ўйнайди. Бир неча бор у «Оксфорд» ёки «Шеффильд Уэнсдей» каби оддийроқ клубларга ижарага берилди. Жаҳон чемпионатида Эмилиано Аргентина терма жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди, бироқ айни пайтда у бир неча бор провокацион хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди.
Софьян Амрабат: «Фиорентина» — «Ливерпуль»
Марокаш терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида қатнашди ва Амрабат ўз нархини сезиларли даражада оширди. «Фиорентина» 26 ёшли футболчи билан хайрлашади, агар кимдир унинг учун 40 миллион евро тўлай олса. Обрўли инсайдер Жанлука Ди Марцио Амрабатнинг агенти уни «Ливерпул»га ўтишга ҳаракат қилади, деб тахмин қилмоқда.
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Волид Реграги бир ой олдин Софьян Европанинг етакчи клубларидан бирига ўтишини башорат қилганди. «Ливерпуль» бу таърифга жуда мос келади. Футболчига яна бир даъвогар «Тоттенхэм»дир. Жорий мавсумда Амрабат Италия чемпионатида бор-йўғи иккита ўйинни ўтказиб юборди – бир марта захирада қолган, иккинчи ҳолатда карточкалари туфайли майдонга тушмади.