"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа сардори, ярим ҳимоячи Серхи Бускетснинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Биз Бускетсни қолишини истаймиз. Хави ҳам уни мавсум охиригача олиб қолишни исташини айтди. МЛС томонидан қизиқишлар ҳақида хабарлар тарқалди, умид қиламанки, у мавсум охиригача жамоада қолади, аммо барчаси унинг қарорига боғлиқ", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Бускетс аввалроқ Испания термасидаги фаолиятини якунлаган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади.