Аввал хабар берганимиздек, Париж-2024 учун фақат 120та квота ажратилган. 60таси эркаклар учун ва яна 60таси аёллар учун. 60та квота ўз ўрнида 5та вазн тоифада тенг тақсимланади.
Эркакларда ушбу 5та вазн тоифалар: 61 кг, 73кг, 89кг, 102кг ва +102кг. Аёлларда эса: -49кг, -59кг, -71кг, -81кг ва +81кг
Яна бир аҳамиятли жиҳати шуки: ҳар бир вазн тоифада фақат бир мамлакатдан бир спортчи иштирок этиши мумкин.
Ундан ташқари бир мамлакатдан максимум 3та эркак ва 3та аёл спортчи квота ютиши мумкин (агар Олимпия рейтингида бир мамлакатдан 3тадан ортиқ спортчи квота қўлга киритган бўлса, унда ўша давлат федерацияси фақатгина 3 спортчини танлаб халқаро федерацияга маълум қилади ва танланмаган спортчи рейтингдан олиб ташланади ва ундан қуйи поғонадаги спортчи рейтингда юқорилайди).
Куни кеча ташкилий қўмита мусобақа қачон ва қаерда ўтишини маълум қилди. Ўйинлар тақвимига кўра оғир атлетика мусобақалари 7 август санасидан 11-августгача давом этади. Мусобақлар Париж Экспо марказининг Жанубий Париж-6 павилионида бўлиб ўтади.
Рейтинг очко тақдим қилувчи квалификацион мусобақалар ҳам янгиланди.
Иккита мажбурий мусобақа (ушбу мусобақада иштирок этмаган спортчи Париж йўлланмасини қўлга кирита олмайди):
2023 Жаҳон чемпионати 2-17 сентябрь - Ар-Риёд, Саудия Арабистони
2024 IWF Жаҳон Кубоги 2-11 апрель - Пукет, Таиланд
Квалификацион мусобақалар (спортчилар камида учтасида иштирок этиш мажбурий хисобланади)
2022 Жаҳон чемпионати 5-16 декабрь - Богота, Колумбия
2023 Осиё чемпионати 3-13 май - Жинжу, Жанубий Корея
2023 Гран-При I 2-12 июнь - Гавана, Куба
2023 Гран-При II декабрь - Доҳа, Қатар
2024 Осиё Чемпионати 5-15 февраль - Тошкент, Ўзбекистон
2024 йилнинг 28 апрель куни Париж-2024 квалификация цикли ўз ниҳоясига етади.