"Интер" клуби "Брюгге" ҳимоячиси Тажон Бьюкененга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Correira Dello Sport.
Италия клуби 23 ёшли канадалик учун 15-18 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Ҳимоячининг шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган ва Transfermarkt томонидан 12 миллион еврога баҳоланган.
2022 йилги Жаҳон чемпионатида Бьюкенен Канада термасининг гуруҳ босқичидаги учта ўйинда ҳам майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.