"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино "Манчестер Сити"га қарши (2:3) Лига кубоги доирасидаги ўйин олдидан машғулотларда жароҳат олди.
Бу ҳақда "қизиллар" устози Юрген Клопп гапириб ўтди.
Унга кўра, бразилиялик ўйиндан бир неча кун олдин жароҳат олган.
"Биз дам олган ва "Сити"га қарши машғулот ўтказа оладиган футболчиларни майдонга туширдик. Афсуски, Фирмино икки кун олдин машғулотларда жароҳат олган эди. Жароҳат жиддий эмас, аммо бу унинг майдонга тушишига тўсқинлик қилди. Ван Дейкга келсак, у дам олди ”, - деди у.