"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўтган ёзда португалияликга фаолиятини давом эттириш учун 30 та клубни таклиф қилган, деб хабар беради CNN.
Ўтган ёзда, ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"дан кетишга қарор қилганида, у Мендешдан ўзига янги клуб топишни сўраган, дея хабар беради манба. Агент ҳужумчига танлаш учун 30 та жамоадан иборат рўйхатни тақдим этди. Криштиану ундан 3 та жамоа танлаб олди ва музокараларни Мендешга ишониб топширди. Бироқ агент бу уч клуб билан музокараларда муваффақият қозона олмади. Шундан сўнг Роналду яна 5 та клубни танлади, бироқ улар билан олиб борилган музокаралар ҳам натижа бермади.
Қайд этилишича, бундан кейин Мандеш ва Роналду ўртасидаги муносабатлар ёмонлаша бошлаган. Кейинчалик, Роналдунинг ишларини юритишда секин-аста асосий ролни Саудиянинг “Ан-Насср” клуби билан музокара олиб борган футболчининг дўсти ва ўнг қўли Рикарду Регуфе ўз зиммасига ола бошлаган.
Ноябрь ойида Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилди ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.