"Ливерпуль" "Аякс"нинг ганалик қанот ҳужумчиси Муҳаммад Кудусга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчига "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Кудус ЖЧ-2022да иштирок этди ва учта ўйинда иккита гол урди.
22 ёшли Кудус жорий мавсумда “Аякс” сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.