Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳужум чизиғини жаҳон даражасидаги футболчи билан кучайтириш ниятида.
Caughtoffside нашри хабарига кўра, Бразилия ва "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар Англия топ-клуби манфаатларига мос келади.
"Кўклар" ЖЧ-2022 вақтида 30 ёшли футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб боришган."Челси"нинг бу келишувни амалга ошириш учун қандай имкониятлари борлиги ҳозирча номаълум, бироқ лондонликлар Неймар "ПСЖ"ни тарк этишга қарор қилса, албатта, ўз имкониятини қўлдан бой беришмайди.
Бразилиялик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи 75 миллион евро.
Неймар мавсумнинг биринчи ярмини Лига 1да 14 та ўйинда 11 та гол ва 9 та голли узатма билан ажойиб ўтказди.