Кириш Регистрация

Н'Голо Канте фаолиятини тугатадими?

Баҳо:
+ | -

90мин.cом хабарига кўра Н'Голо Конте фаолиятини якунлаши мумкин. Челси ярим ҳимоячиси август ойидан бери майдонга тушмади. 31 ёшли футболчининг орқа сон қисмидаги жароҳати бор ва у яна бир неча ой майдонга туша олмайди.

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Франк Лебёфнинг айтишича, 31 ёшли футболчи ҳаттоки фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

«Челси» бош мураббийи Грем Поттер такидлашича, Канте энг камида февраль ойи охиригача, эҳтимол ҳатто мартгача ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Ярим ҳимоячи сон мушакларидаги муаммолар билан курашишда давом этмоқда.

Мавсумдан кейин Кантенинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. 2018 йилги жаҳон чемпионининг шартномаси ёзда тугаши муносабати билан у «кўк-анорранглилар»ни текинга тарк этиши мумкин.

Франциянинг собиқ футболчиси ва ҳозирги телеэксперти Франк Лебёф яқинда беран интервьюсида шундай деди: «Мен унинг жисмоний тайёргарлиги ҳақида гапирмадим, лекин у фаолиятини якунлаш арафасида бўлиши мумкин. Фаолиятни ўз вақтида якунлаш ҳам машҳурликнинг бир қисмидир ва сиз фаолиятингизни якунлаш учун тўғри вақтни топишингиз керак».

Канте 2016 йилда «Лестер Сити» билан АПЛ даги шов-шувли ғалабасидан сўнг «Челси»га 35,8 миллион евро эвазига ўтган ва шундан бери «кўклар» сафида 262 ўйин ўтказган ва бир марта АПЛ, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Киритилди: 15:59, 24.12.2022.
Ўқилди: 4531 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик