Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг терма жамоадаги ўйинларини давом эттириш борасидаги қарори кейинги бош мураббийга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Маҳаллий федерацияни янги мураббий танлаши 37 ёшли португалияликнинг халқаро фаолиятини якунлашига таъсир қилади.
Роналдунинг ўзи ҳам ўз режалари ҳақида омма олдида гапирмади. Ўтган йилнинг кузида у Евро-2024 ўйнашни хоҳлашини айтганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Португалия терма жамоасига Жозе Моуриньо, Руй Жорже, Паулу Фонсека, Луи ван Гал ва Леонарду Жардим номзоди кўрсатилган.