Луис Суарес "Гремио"га ўтади.
Tyc Sport журналисти Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, Бразилия клуби 35 ёшли ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришган.
Шартнома 2 йилга мўлжалланган бўлади. Суарес клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Ҳужумчининг сўнгги клуби ЖЧ-2022 олдидан тарк этган "Насьонал" эди.