Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Баҳром Давлатов: «Ким кучли бўлса ўша ғолиб бўлсин»

Баҳо:
+ | -

Август келди. Чемпионатнинг иккинчи давра баҳслари бошланиб кетди.

“Бунёдкор” ФК асосий жамоанинг иккинчи давра баҳсларига яхши тайёргарлик олиб бориши учун барча шароитларни яратиб берди. Давралар оралиғидаги ўқув-машғулот йиғини мураббийлар штаби режасига кўра ташкил этилди. Қаршининг “Насаф” жамоасидан ҳужумчи Илҳом Шомуродов мавсум охиригача ижарага олинди. У жамоанинг асосий таркибида майдонга тушмоқда ва ишонамизки Шомуродов ҳали “Бунёдкор” ғалабаларига муносиб улуш қўшади.

Охирги ҳафтада менга жамоамизнинг селекция ишлари ва қитъамизнинг энг нуфузли турнири – ОЧЛнинг кузги босқичи олдин таркибда қандай ўзгаришлар бўлиши борасида жуда кўплаб саволлар беришмоқда.

Мутахассисларимиз “Бунёдкор”га таклиф қилиш мумкин бўлган футболчилар вариантини кўриб чиқишди. Жамоани қозоғистонлик легионер Эмиль Кенжисариев тарк этганидан сўнг лимитимизнинг битта жойи бўш қолганди. Очиғини айтаман, ҳеч бир номзод футболчи борасида якунда ижобий тўхтамга кела олмадик. Футболчиларнинг нарҳлари ва уларнинг савияси бизни қониқтирмади. Биз жамоага шунчаки машҳурроқ мамлакатдан ёки хорижда номи чиққан ўйинчини таклиф этишни хоҳламадик. Бизга жамоага тез мослашиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчи керак эди. Бундай футболчилар учун бугунги кунда яхшигина маблағ сўрашади. Клубимизнинг ҳозирги ҳолати бунга имкон бермайди. Шундай экан, Чемпионлар лигасининг кузги босқичида бугунги кунда Миржалол Қосимов қўл остида шуғулланаётган таркиб билан ўйнаймиз. Жамоамизда шижоати юқори бўлган ўйинчилар жамланишган. Юртимиз футбол ишқибозлари ишончини оқлаш учун австралияликлар билан бўладиган баҳс футболчиларимизга ажойиб имкониятни яратиб берган.

Биз, албатта, 14-турда “Андижон” билан ўйинда қайд этилган натижадан афсусдамиз. Ўша ўйинда мен учун бизникилар биринчи даврадан сўнг турнир жадвалининг қуйи поғоналаридан бирига тушиб қолган “Андижон” жамоаси кучини писанд қилишмагандек кўринди. Бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар содир этган бўлсак-да, улардан унумли фойдалана олмадик.

Замонавий футболда футболчиларнинг маҳорати ва уларнинг тайёргарлиги ғалаба учун етарли бўлмай қоляпти. 70-80 фоиз футболчиларнинг курашувчанлиги, ўйинга қаратилган махсус тайёргарлиги, руҳий ҳолати каби омиллар муҳим рол ўйнамоқда. Афсуски, футболчиларимиз кейинчалик бизга қимматга тушиши мумкин бўлган муҳим икки очкони йўқотишди.

Шундай бўлса-да, иккинчи томондан чемпионатда юзага келган кураш мени хурсанд қилмоқда. Жаҳоннинг кучли чемпионатларидаги учрашувлар олдидан бирон-бир таҳминни айтишга қийналамиз. Масалан, ўша Англиядаги ўйинларни томоша қилар эканмиз, қуйи поғонада бораётган жамоалар етакчилар билан баҳсларда ҳакам хуштаги чалингунга қадар курашни асло сусайтиришмайди. Мана шуниси билан футбол қизиқ! Айнан шу жиҳат орқали у миллионлар эътиборини ўзига қарата олган.

Иккинчи давранинг илк турида пешқадам жамоаларнинг ҳеч бири осон учрашувларни ўтказишгани йўқ. Демак, бизни куз фаслида бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди.

“Андижон” билан дуранг биз учун худди “совуқ душ” каби қабул қилинди. Футболчиларимизга далда бериб, уларни ҳамжиҳатликка чорлаш керак. Устига-устак навбатдаги турда бизни Тошкент дербиси кутиб турибди.

“Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувининг афишасиёқ ўзи ҳақида айтиб турибди. Кўп жиҳат айнан ушбу учрашувда қайд этиладиган натижага боғлиқ. Дербидан сўнг чемпионлик учун кураш қандай бориши ҳақида гапирса бўлади. Ўйлайманки, 9 август оқшомида ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам шиддатли, муросасиз ва ажойиб ўйин намойиш этадилар. Бундай учрашувлар эса доимо мухлисларга манзур бўлиб келган. Кучли ғолиб бўлсин!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:37, 08.08.2012.
Ўқилди: 5470 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.