Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

ОФК Этика қўмитаси ЎФАни жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси Этика қўмитаси қитъа миқёсида мусобақаларда рўй берган қоидабузарликлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиб, жазо чораларини эълон қилди.

Кувайтда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал босқичи доирасида 2022 йилнинг 6 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбекистонликларнинг 5 нафар аъзоси ҳакам томонидан огоҳлантирилганди.

Ушбу ҳодиса туфайли ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини 1500 доллар миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу сумманинг 375 доллар қисми 90 кун ичида тўланаши керак. Қолган 1125 доллар эса шартли ҳисобланиб, кейинги 2 йил давомида шундай қоидабузарлик такрорланса, ушбу сумма ҳам ОФК ҳисобига ўтказилади.

Кейинги қоидабузарлик туфайли жазо чораси кескинроқ бўлиши ҳақида ЎФА огоҳлантирилди.

Манба: stadion.uz

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ярим финалда Японияга ютқазиб қўйган (1:2) ва 3-ўрин учун ўйинда Таиландни мағлуб этганди (8:2).

Киритилди: 23:13, 25.12.2022.
Ўқилди: 3196 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик