Рафиньянинг атрофидагилар "Барселона"дан ўйинчини сотмасликни сўрамоқда, деб ёзмоқда Relevo журналисти Тони Хуанмарти.
Улар “Реал Мадрид”даги фаолиятини омадсиз бошлаган, бироқ кейинчалик жамоага мослашиб, Карло Анчелотти жамоасининг асосий ўйинчисига айланган Винисиусни мисол қилиб, раҳбариятдан сабр-тоқат сўрашади.
"Барса" келаси ёзда бразилияликни трансфер бозорига қўйишга қарор қилиши эҳтимоли бор. Каталонияликлар унинг учун тахминан 50 миллион евро сўраши мумкин. Премьер-лиганинг баъзи клублари аллақачон футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Рафинья "Барселона" сафида 18 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У ўтган ёзда "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилганди, аммо ҳозирча раҳбариятнинг умидларини оқламади.