Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Мессининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси Неймарни руҳлантирди. Дўстининг ғалабаси туфайли у келажакка бўлган қарашларини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Terra нашри хабарига кўра, Неймар Лионель Мессининг жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан шунчалик илҳомланганки, у терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ғоясидан воз кечган, чунки у кейинги турнирда "Селесао"ни чемпионликка олиб чиқишни хоҳлайди.

Неймар биринчи ўйинда жароҳат олди ва фақат плей-оффдагина майдонша қайтди, аммо бу жамоага ёрдам бермади - бразилияликлар ¼ финалда Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди.

"ПСЖ" ҳужумчиси аввалроқ бу унинг сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкинлигини айтганди, бироқ у фаолиятини якунлашини эълон қилмаган, чунки бу борадаги фикри 35 ёшида буни уддалай олган Мессининг ғалабасидан кейин ўзгарган.

Дўсти орзу қилинган кубокни кўтарганини кўргач, Неймар 2026 йилда терма жамоани шон-шарафга олиб бориш ниятида Бразилияда ўйнашни давом эттиришга қарор қилди. Кейинги жаҳон чемпионатида у 34 ёшда бўлади. Агар у жисмоний ҳолатини сақлаб қолса ва юқори савияда ўйнашда давом этса, Неймар ўша вақтда Бразилия терма жамоасида катта рол ўйнаши мумкин.

2010 йилги дебютидан бери Неймар терма жамоа сафида 124та ўйинда майдонга тушиб, 77та гол урди ва Пеле билан тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни бўлишиб турибди. Бироқ, ҳар қанча уринмасин, бразилиялик ҳужумчи ҳалигача халқаро майдонда йирик совринни қўлга кирита олмади. 2019 йилги Америка кубогидаги Бразилиянинг ғалабасида Неймар жароҳат сабаб турнирни ўтказиб юборган.

Киритилди: 23:39, 25.12.2022.
Ўқилди: 2671 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.