"Барселона" бош мураббийи Хавининг фикрича, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳамон жамоага ёрдам бера олади, деб хабар беради AS.
У яқин кунларда ярим ҳимоячи билан учрашишни режалаштирган. Хави Бускетснинг бутун 2023/2024 йилги мавсумда бўлмаса, камида 2024 йилнинг январигача қолишини истамоқда.
Бироқ футболчи 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Барселона"ни тарк этишга аҳд қилган.
16 декабрь куни 34 ёшли футболчи Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
2022/23 йилги мавсумда Бускетс барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.