"Ницца" ҳужумчиси Анди Делор қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи, деб хабар беради GFFN.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти ўтган мавсумда футболчининг маошини оширишга ваъда берган, бироқ бу борада ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Делор шунингдек Кристоф Галтьенинг "ПСЖ"га кетганидан хафа. 31 ёшли жазоирлик футболчи ижарага кетиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Делор 2021 йилнинг ёзидан бери “Ницца”да тўп суради. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Делор “итлар” сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.