«Милан» раҳбарияти ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер билан янги шартнома борасида келишувга эришмоқчи.
Жазоирликнинг амалдаги битими бир ярим йилдан кейин тугайди ва унга бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ ОАВ «россонерилар» Беннасер билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олмагани ҳақида хабар берганди, бироқ инсайдер Фабрицио Романо музокаралар давом этаётганини айтди. Томонлар аллақачон биринчи учрашувни ўтказишган, музокараларнинг навбатдаги босқичи яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.
Исмаэль Беннасер жорий мавсум «Милан» сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилган.