"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоадоши Фил Фоден ҳақида гапирди.
“Фил, эҳтимол, мен бирга ўйнаган энг катта истеъдоддир. У эндигина 22 ёшда. Бу ёшда Фоден тўрт марта Премьер-лига чемпионига айланган.
Бу жуда ақлли футболчи. Агар у қаттиқ ишлашда давом этса, у кўп нарсага эришади ", - дея хабар беради Тhe Guardian бельгиялик футболчининг сўзларини.
Жорий мавсумда Фоден “шаҳарликлар” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.