"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа сардори Деклан Райс келаси ёзда клубини ўзгартиришини истисно қилмади.
"Деклан ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз уни шунчаки қўйиб юбормаймиз. У учун ҳақиқий кураш бўлади. Райс яна ўзини синаб кўрмоқчи ва энг юқори савияда ўйнамоқчи", деди Мойес матбуот анжуманида.