"Ювентус" "Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Паварга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Calciomercato.
Манбага кўра, "Барселона" ҳам 26 ёшли франциялик футболчига даъвогарлик қилган, аммо энди каталонияликлар эътиборини Дортмунднинг "Боруссия"сидан Тома Маньега қаратишган.
Павар "Бавария"га 2019 йилда "Штутгарт"дан кўчиб ўтганди. Ҳимоячининг шартномаси 2024 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсумда Павар “Бавария” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.