Бугун Англия чемпионатининг 17-тури доирасида "Брентфорд" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Мезбонлар мухлислари ўйин давомида “шпорлар” ҳужумчиси Харри Кейнга руҳий босим ўтказишга ҳаракат қилишди.
“Сиз бутун мамлакатни шарманда қилдингиз”, - дея ҳайқирди "асаларилар" мухлислари Кейнга.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Гарри Кейн Францияга қарши чорак финал ўйинида белгиланган пенальтини ноаниқ амалга оширганди. Агар Кейн гол урганида ҳисоб тенглашарди. Ўша учрашувда французлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олишди.
“Брентфорд” ва “Тоттенхэм” учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди.