Россиянинг "Краснодар" клуби ҳужумчиси Эдуард Сперцян Арманистоннинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди, дея хабар бермоқда Арманистон футбол федерацияси расмий сайти.
Овоз бериш натижаларига кўра, Сперцян 76 балл, Генрих Мхитарян иккинчи (74 балл), кучли учликни (20 балл) “Пюник” футболчиси Артак Дашян эгаллади.
2022/2023 йилги мавсумда Сперцян Россия Премьер-лигасида 16 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Россия кубогида бешта ўйин ва битта гол бор. Transfermarkt портали 22 ёшли Сперцяннинг нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Эдуард "Краснодар" клуби тарбияланувчиси. У 2021 йилнинг ёзидан бери "буқалар" таркибида ўйнамоқда. Сперцян Арманистон терма жамоасида ҳам ўйнаган: 13 ўйин ва учта гол.