"ПСЖ" ва Франция терма жамоасининг ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар раҳбариятига янги шартларини маълум қилди.
L'Equipe хабарига кўра, 24 ёшли форвард жамоа бош мураббийлигида Зинедин Зиданни кўрмоқчи. Шунингдек, Неймарни сотилишини ва Харри Кейн билан шартнома имзоланишини истамоқда.
Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилда якунланади. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи 180 миллион ерога баҳоланган.