Усмон Дембеле "Барселона"га қайтди.
Вингер Каталония клубининг бугунги машғулотида иштирок этди. Француз 2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг таътилдан режалаштирилганидан икки кун олдин қайтди.
Машғулотларда иштирок этмаётган ягона футболчи ҳимоячи Жюль Кунде бўлиб, у чоршанба куни жамоага қайтади.
Шу тариқа, 31 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Эспаньол"га қарши ўйинда "Барса"нинг фақат битта футболчиси, дисквалификация қилинган Роберт Левандовски иштирок эта олмайди.