Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Легионерларимиз: Ўз ватанида қаҳрамон, Туркияда эса жангчи

Баҳо:
+ | -

Фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттираётган Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мамлакатнинг энг машҳур спорт нашрларидан бири - Fanatik журналистига интервью берди.

 Бу унинг турк диёрида ҳам кўзга ташланиб улгурганидан далолат, албатта. Омар Некати Албайрак 26 ёшли футболчи фикрларини баён этишдан олдин сўзбоши сифатида уни озгинаю, созгина таърифлади: «Отабек Шукуров - «Фотиҳ Қорагюмрук» томонидан мавсум бошида харид қилинган футболчилардан бири. Бу йигит собиқ клуби - «Шаржа» сафидаги барқарор ўйинлари (жумладан, ОЧЛда) эвазига турк Суперлигасига йўл олди. У ўз мамлакатида «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Чунончи, Отабек футбол ортидан топган маблағи билан таълим-тарбия ривожига ҳисса қўшиб, очиқ қалб эгаси сифатида кўзга ташланди. Ёшлигидаёқ терма жамоа сардори боғичи остида майдонга тушган Шукуров энди «Қорагюмрюк»да энг фойдали футболчилардан биридир... 26 ёшли футболчи биз билан суҳбатда мақсади еврофутбол марказига тушиш эканлигини яширмади: «Айни пайт ўтиш жараёнидаман, лекин бор эътиборим Пирлодан ўрганиш ва шартномам бандларини бажаришга қаратилган». Муҳими, у ҳозир Туркияда ўйнаётганидан бахтиёр. Буни нигоҳидан ҳам осонгина ил­ғаш мумкин».

Туркиядаги биринчи ўзбек

- Албатта, Туркия лигасини танлаганимдан хурсандман. Бу мен учун янги чақирув, ўзгача муҳитдир. Туркия Суперлигасида ўйнаган биринчи ўзбек бўлиш фахр уйғотади, албатта. Ҳар қандай тақдирни борича қабул қилишга тайёрман. Маҳаллий лига ҳақидаги фикрларим жуда ижобий. Чунончи, бу ерда кучли, рақобатбардош жамоалар кўп. Салоҳият ва имкониятларини аниқ мақсад сари ишга соладиган, натижа учун бор кучини берадиган клублардан ташкил топган ажойиб чемпионат. Албатта, бундай футболни ҳам ўйинчи, ҳам мухлис сифатида қадрлайман. Энг асосийси, бу ерда ўйнаётганимдан бағоят хурсандман.

Ҳар бир ўйин финал  мақомида

- Ҳамиша ўз олдимга юксак мақсадларни қўйишга одатланганман, футбол эса ҳаётимнинг пойдевори, шунинг учун майдонга тушгач, барчаси мен учун мантиқан асосий масалага айланади. Оддий айтганда, футболга боримни бераман. Ҳар бир ўйинга шундай тайёргарлик кўраман, яъни финалдек ёндашаман. Моҳиятан жамоанинг бир қисми сифатида қўлимдан келганини ишга соламан ҳар доим.

Пирло билан ҳар дақиқа муҳим

- Пирлодек афсона билан ишлаш нақадар ажойиб... У нечоғли зўр ўйнаганини бутун дунё билади. Мен каби ярим ҳимоя вакили бўлганини ҳисобга олсак, мураббийдан ўрганишим зарур жиҳатлар кўп. Ҳозир Пирло билан ҳамкорликнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиш, ундан имкон қадар кўпроқ нарса ўрганиш, янгича қарашларни шакллантириш мақсадида ишлаяпман. Қисқаси, катта сабоқ олишга жиддий бел боғлаганман.

Асосийси - шартнома  мажбуриятлари

- Ғарб клублари таклифларига келсак, мен учун энг муҳими - «Фотиҳ Қорагюмрюк» билан амалдаги шартномамга амал қилиш. Профессионал футболчи сифатида келишув шартларини тўлиқ бажаришни истайман. Жамоада ўзимни яхши ҳис қиляпман. Демак, бор эътиборни шу клубга қаратишга қандайдир монеълик йўқ.

«Фотиҳ Қорагюмрук» Туркия кубоги 1|16 финалида «Ушакспор» билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Отабек Шукуров жамоаси майдонида бўлган учрашувда Жан Куасси, Эбрима Колли ва Коллин Ричардс ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Ҳамюртимиз эса тўлиқ 90 дақиқалик фаоллиги билан ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Туркия Суперлигаси 15-туридан ўрин олган «Адана Демиспор»га қарши сафар ўйини эса «Фотиҳ Қорагюмрюк» учун омадсиз тугади - 1:2. Адана клубидан Эмре Акбаба «дубль» қайд этган бўлса, меҳмонлар голига италиялик Фабио Борини муаллифлик қилди. Отабек Шукуровга келсак, у бу сафар 75-дақиқада захирага олинди. «Қорагюмрюк» ҳозирда 13 очкога эга ва Суперлига турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:09, 27.12.2022.
Ўқилди: 2290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.