"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард собиқ жамоасига қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед"даги кунларини эслади.
"Мен нима учун "Манчестер Юнайтед"да захира ўриндиғида ўтирганимни тушинмайман. Муаммо нимада эканлигини тушунмадим. Балки бу клубнинг сиёсати бўлгандир”, деди Лингард журналист Жон Перси билан суҳбатда.
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси Жесси Лингард ўзининг клубини ўтган ёзда тарк этди, шундан сўнг у "Ноттингем Форест" билан эркин агент шартномасини имзолади.