Кириш Регистрация

Месси «ПСЖ» сафида қачон майдонга тушиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси «ПСЖ» машғулотларини қачон бошлаши маълум бўлди.

Франция клуби ҳужумчини келаси сешанба, 3 январь куни машғулотларга қайтишини кутмоқда, деб ёзади TyC Sports.

Бу ҳолда Месси «ПСЖ»нинг навбатдаги учта баҳсини – Лига 1 доирасида «Страсбург» (28 декабрь) ва «Ленс» (1 январь) ўйинларини, шунингдек, Франция кубоги доирасидаги «Шатуро»га (6 январь) қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Месси 11 январь куни бўлиб ўтадиган Лига 1нинг 18-тур учрашувида «ПСЖ» сафида «Анже»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2022 ғолиби бўлган форвард ҳозир ўзи туғилган шаҳри Росариода таътилда.

Киритилди: 14:11, 27.12.2022.
Ўқилди: 1773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.