Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

У. Тошев: «Футболчиларимда ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Бухоро” (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
— Учрашув кутилганидек осон кечмади. Лекин шунга қарамай шогирдларим кўрсатмаларни бажаришди. Бизда гол киритиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Рақибга эса деярли имкон бермадик. Умуман олганда аста-секин жароҳатланган футболчилар ҳам жароҳатдан қутулишмоқда. Ўйлаймизки, улар ҳам кейинги ўйинларда бизга ёрдам беришади.
 
— Мавсумлар оралиғида жамоа сафига келиб қўшилган сербиялик ҳимоячи Александр Петрович икки ўйиндан бери майдонга тушмаяпти...
— Петрович ҳам яхши кўрсаткичга эга бўлган футболчи. Аммо ҳозирча Шавкат Райимқулов ўз позициясида яхши ҳаракат қилмоқда. Шу боис  унга кўпроқ имкон бераяпмиз.
 
— Икки учрашувдан бери жамоа ҳимоячилари бехато ҳаракат қилишмоқда. Ҳужумчилар ҳам керакли вазиятларни голга айлантириб жамоага ёрдам беришаяпти. Давралар оралиғида жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрни сезилмаяптими ёки “Насаф”нинг  ҳозирча у қадар жиддий рақиблар билан тўқнаш келмаганими?
— Йўқ. Биласизми мен олдин ҳам таъкидлаганман: бизни биринчи даврадан кейин тарк этган футболчилар ҳам жуда яхши хислатларга эга. Ўз навбатида сафимизга ҳам жамоа учун керакли футболчиларни ҳам қўшиб олдик. Энг муҳими жамоа аъзоларининг ғалабага бўлган интилиши юқори. Шу боис ҳар қандай рақибга қарши фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишмоқда.
 
— Жамоа кейинги учрашувни  Бекободда “Металлург”га қарши яна 10 кундан кейин ўтказади...
— Бугунги ўйиндан кейин футболчиларга икки кунлик таътил бердик. Ундан кейин режали равишда кейинги ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Албатта “Металлург” ҳам анойи рақиб эмас. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам мухлисларни хурсанд этамиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:54, 09.08.2012.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.